Дил изҳори: Давлатимз раҳбари назаридан ҳеч нарса четда қолмайди. Ҳар бир соҳа ривожи учун жон куйдирмоқда.

2020-03-09T07:41:51+05:009 Mart, 2020|Умумий янгиликлар|

Хусусан, 7 март куни бутун Ўзбекистон хотин-қизларига ўзининг самимий тилакларини билдириб, байрам билан табриклади, давлат мукофотларини топширди.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида 18 ёшимда иш бошлаган эдим. Бугун 78 ёшга кирдим. Ҳозир ҳам телевидениега чақириб туришади. Устоз деб ардоқлашади. Байрам арафасида давлатимизнинг юксак мукофоти – “Дўстлик” орденига муносиб кўрилдим. Мукофотни Президентимиз номидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов топширди. Бу юксак эътирофдан бошим кўкка етди.

Насиба ҚАМБАРОВА,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист,

олий тоифали сухандон,

“Дўстлик” ордени соҳиби.