Т А Б Р И К Л А Й М И З!

2020-03-07T17:48:38+05:007 Mart, 2020|Умумий янгиликлар|

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 март куни қабул қилинган “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, соғлом ва баркамол авлод тарбияси, оила ва жамият асосларини мустаҳкамлаш йўлидаги муносиб хизматлари учун бир гуруҳ хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди..

Улар орасида касбдошларимиз ҳам бор. Хусусан, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг фахрий диктори Насиба Камбарова «Дўстлик» ордени, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг «Ёш куч» журнали бош муҳаррири – Ирода Дадажанова ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали сиёсий шарҳловчиси Навбаҳор Каримова «Шуҳрат» медали билан тақдирландилар.

Ҳамкасбларимизни чин дилдан қутлаймиз!