Қутлов

2020-03-04T06:19:11+05:004 Mart, 2020|Қутловлар|

Бугун, 4 март куни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Навоий вилояти бўлими раиси Аслонов Отабек Олим ўғли таваллуд кунини нишонламоқда.

О.Аслонов 1982 йили Навоий вилоятининг Кармана туманида туғилган. 2005 йили Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тугатган. Журналистика соҳасидаги фаолиятини 2004 йили “Туркистон” ижтимоий-сиёсий газетаси мухбири сифатида бошлади. Кейин Навоий вилояти “Дўстлик байроғи” газетаси махсус мухбири, “Кармана овози” газетаси бош муҳаррири, Навоий вилояти телерадиокомпанияси бош муҳаррири, директори ўринбосари, Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби лавозимларида ишлади.

2019 йил 7 августдан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими раиси.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Отабек Аслоновни туғилган куни билан чин дилдан табриклаймиз ва унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик ва улкан ижодий ютуқлар тилаймиз!