Қутлов

2020-03-02T06:03:30+05:002 Mart, 2020|Қутловлар|

Бугун, 2 март куни, устоз журналист, “Қизилтепа тонги” газетаси бош муҳаррири Раҳим ака Мақсудов 80 баҳорни қаршиладилар.

Раҳим ака ўз фаолиятларини 1957 йили “Москва” колхозида ишлашдан бошлаганлар. Кейинроқ Бухоро давлат педагогика институтида тахсил олдилар. Узоқ йиллар мактабда ва Бухоро давлат педагогика институтида ўқитувчилик қилиб, ёшларга билим бердилар. 1979 йили “Қизилтепа тонги” газетаси муҳаррири, сўнгра Халқ депутатлари Қизилтепа туман кенгаши раиси ўринбосари, туман ҳокими ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатиб, 1998 йилдан яна газетага қайтдилар ва ҳозирга қадар газета бош муҳаррири лавозимидалар.

2008 йили “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловда “Фаол фуқаролик позицияси учун” рағбатлантирувчи номинацияси ғолиби бўлдилар.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан устоз журналист Р.Мақсудовни қутлуғ ёш билан муборакбод этиб, узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик, ижодий ютуқлар тилаймиз!