Ёш блогерлар сафи кенгаяди

2020-02-28T05:42:01+05:0028 Fevral, 2020|Сурхондарё вил.|

Биз ахборот асрида яшамоқдамиз. Бизни шу қадар кўплаб маълумотлар қамраб олганки, уларнинг орасидан керакли манбани топа билишимиз мухимдир. Айниқса бу борада ўсиб келаётган ёшларнинг керакли ахборотни топиши ва маълумотларни жойлай олишни билиши лозим. Бу борада Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Термиз шаҳар Кенгаши ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Сурхондарё вилоят бўлими томонидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Биргина Кенгаш билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ёш блогерлар” ўқув семинари ҳам улар учун катта тажриба мактаби бўлди.

Термиз шаҳридаги Халқаро ёшлар оромгоҳида жам бўлган мактаблардаги пресс клуб ва матбуот бўлими йўналишлари сардорлари шу куни блогер М.Хамроевадан саволларига жавоб олишди.

Тадбирни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Термиз шаҳар Кенгаши раиси Жаҳонгир Салохиддинов очиб, кенгаш сардорлари ичида ижодкорлар кўплиги ва уларнинг орасида журналист бўлишни ният қилган ёшлар талайгина эканлигини таъкидлаб ўтди. Шу билан биргаликда уларнинг қобилиятини тўғри йўналтириб бориш борасида фикр билдирди.

Шундан сўнг, иштирокчилар блогер ким? Блогер сифатида нималарга эътибор бериш керак? Журналист ва блогернинг фарки нимада? Мақола ва постнинг бир биридан нима асосида ажратса бўлади? Вилоятимизда интернет журналистика ривожланиши қай холатда? каби мавзуларда тренер билан сухбатлашишди.

Интереактив ўйинлар ҳам ташкил этилгани иштирокчиларни янада қизиқтирди. Ўқув семинари сўнгида фаол иштирок этган ёшлар уюшма ва шаҳар Кенгаши томонидан тақдирланди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг

Сурхондарё вилоят бўлими