Қутлов

2020-02-25T12:02:27+05:0025 Fevral, 2020|Қутловлар|

Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Хоразм вилояти бўлими раиси Ўткирбек Матқурбоновнинг туғилган куни. Ўткирбек Матқурбонов 1968 йили таваллуд топган. У тележурналист ва ташкилотчи сифатида Хоразм вилояти журналистикаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Ўткирбек Матқурбоновни таваллуд куни билан чин дилдан муборакбод этамиз. Унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий тинчлик ва фаровонлик, улкан ижодий ютуқлар тилаймиз!