Қутлов

2020-02-24T06:52:52+05:0024 Fevral, 2020|Қутловлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси масъул котиби Шуҳрат Рўзиев 54 ёшини нишонламоқда. У 1966 йили Самарқанд вилоятида таваллуд топди. 1989 йили Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тамомлади Кўп йиллдар давомида матбуот соҳасида ижод қилди. Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимида фаолият олиб борди. Қаерда ишламасин, ўз интизоми, камтаринлиги ва самимияти билан ҳурмат қозонди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Шуҳрат Рўзиевга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик ва қувонч-шодлик тилаймиз!

Йилларингиз ва йўлларингиз оқ бўлсин!