Ҳар куни изланайлик, янгиликлар яратайлик!

2020-01-25T07:18:18+05:0025 Yanvar, 2020|Умумий янгиликлар|

Давлат органлари фаолияти ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши устувор вазифага айланиб бормоқда. Президентимиз “Бугунги кун талаби ҳар куни изланиш, янгилик яратишдир” деб бежиз айтмади.

Президентимиз шунингдек, “Кўп одамларга журналистлар ёқмайди, лекин улар менга ёқади” деганида ҳам ҳикмат бор. Чунки матбуот донишмандларимиздан бири айтганидек, жамиятнинг малоҳатини ҳам, қабоҳатини ҳам бирдек ёритади. Шу маънода Мурожаатномада ўтган 3 йил мобайнида Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш, ОАВни ҳар томонлама ривожлантириш, журналистларнинг эркин фаолият юритиши ва ижод қилишлари учун ҳуқуқий асослар ва кенг имкониятлар яратилганлиги алоҳида таъкидланди. Жумладан, Президентимиз шундай деди:

Жойлардаги муаммо ва камчиликларни рўй-рост очиб бериш, уларни ҳаққоний ёритилишларида мен профессионал журналистларни ҳамиша ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрман.

Давлатимиз раҳбарининг бу сўзлари биз журналистларга янгидан-янги мавзуларни кўтариб чиқишда далда бўлади.

Шержон МАШАРИПОВ,

“Хива тонги” газетаси муҳаррири

ЎзА