Президент Шавкат Мирзиёев: Мен профессионал журналистларни ҳамиша ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрман.

2020-01-24T11:07:13+05:0024 Yanvar, 2020|Умумий янгиликлар|

Давлатимиз раҳбари парламентга Мурожаатномасида жумладан шундай деди «Яна бир муҳим масалага эътиборингизни қаратмоқчиман:

Ўтган 3 йил ичида сўз эркинлигига, ОАВ, журналист ва блоггерларнинг эркин фаолият юритишлари учун кенг имкониятлар яратилди. Бундан кейин ҳам уларга ана шундай замин яратамиз!

Мен профессионал журналистларни ҳамиша ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрман.