Президент: 50 мингга яқин юртдошларимизнинг фуқаролик билан боғлиқ, узоқ йиллардан буён ечилмай келаётган муаммолари ҳал этилади

2020-01-24T10:55:04+05:0024 Yanvar, 2020|Умумий янгиликлар|

Президентимиз парламентга Мурожаатномасида шу муаммога алоҳида тўхталди.
“Фуқаролик масалаларига оид қонунчиликни такомиллаштириш орқали инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида, навбатдаги муҳим қадам қўйиш зарурлигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.
Жумладан, мамлакатимизда узоқ вақтдан бери яшаб келаётган, лекин Ўзбекистон фуқароси деган ҳуқуқий мақомга эга бўла олмаётган, минглаб юртдошларимизнинг ана шу муаммосини қонуний ҳал қилиш бўйича, ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўриш вақти келди, деб ўйлайман.
Хусусан, 1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён истиқомат қилаётган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги автоматик тарзда берилиши даркор.
Бу орқали 50 мингга яқин юртдошларимизнинг фуқаролик билан боғлиқ, узоқ йиллардан буён ечилмай келаётган муаммолари ҳал этилади, деди Президент.

ЎзА