Шавкат Мирзиёев: «Кўп одамларга журналистлар ёқмайди, лекин менга улар ёқади»

2020-01-20T08:41:22+05:0020 Yanvar, 2020|Умумий янгиликлар|

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда ва нутқ сўзламоқда.

«Депутатлар ва парламент аъзолари кўпроқ китоб ўқиши керак. Депутатнинг билимсизлиги қонун ташаббускори учун маъқул вазият. Маъқул уларга, билиб қўйинглар.

Ўзимизнинг ва хорижий ОАВга раҳмат. Сайлов жараёнларида жуда фаол бўлишди. Мана дебатлар вақтида кўрдингизлар журналистлар томонидан партия вакилларига қандай кескин, муаммоли саволлар берилганини. Ҳозир ОАВ вакиллари ҳам ўз устида ишлаяпти, улар ўзгаряпти. Мен барча журналистларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман мана шу фаоллик учун.

Кўп одамларга журналистлар ёқмайди, лекин улар менга ёқади», – деди Шавкат Мирзиёев