Ҳамкасбларимизни қутлаймиз!

2020-01-20T07:40:53+05:0020 Yanvar, 2020|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси томонидан Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйҳатга олинди. Сенат аъзоларининг 13 нафари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги фармонига асосан тайинланди.

Олий Мажлиснинг янги Сенатидан бир қатор журналист ва ижодкорлар ўрин олгани қувонарли. Улар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саидов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Хожиматов, “Қорақалпоғистон адабиёти” газетаси муҳаррири Гулистон Аннақиличева, «Наманган ҳақиқати» газетаси бош муҳаррири Маҳмуджон Парпиев, «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бош муҳаррири Фармон Тошев, “Паркент тонги” газетаси бош муҳаррири Маҳмуд Тоиров ҳамда Сирдарё вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фарҳод Боқиевлардир.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси уларни табриклаб, халқимиз фаровонлиги ва мустақил Ватанимиз равнақи йўлидаги фаолиятларида улкан зафарлар тилайди.