Сурхондарё қадриятлар бешиги

2019-12-20T09:52:25+05:0020 Dekabr, 2019|Сурхондарё вил.|

Ўзбекистон ва Афғонистонни азал-азалдан яқин дўстлик ва қўшничилик ришталари боғлаб туради. Бугунги кунга келиб икки давлат ўртасида ҳар жабҳада ўзаро ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилган. Хусусан, Ўзбекистон афғон ёшларини таълим олиши учун барча имконият ва эшиклари очиб берди. Жумладан Сурхондарё вилоятида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ташкил этилгани ҳам анашу эзгу мақсадлардан бири эди. Бугунги кунда ушбу марказда ўзбек тили ва адабиёти, журналистика ва бошқа соҳаларга қизиққан афғон ёшлари таълим олмоқда.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими марказда таҳсил олаётган журналистика соҳасига қизиқадиган афғон ёшлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Шу мақсадда уюшма вакиллари Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази “Сурхондарё қадриятлар бешиги” мавзусида ижодий учрашув ташкил қилинди. Тадбирда марказ директори Ойбек Рўзиев, Уюшма вилоят бўлими раиси Муҳиддин Абдураҳмонов, “Сурхон тонги” газетаси мухбири Сафар Омонқулов иштирок этиб, ёшларга икки давлат халқларининг бир-бирига ўхшаш қадриятлари ва урф-одатлари ҳамда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида иқтисодий-ижтимоий, маданий-маърифий соҳаларда алоқалар мустаҳкаланиб бораётганини айтиб ўтдилар.

Шунингдек, давра суҳбатида марказ талабалари Афғонистонда оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги мавқеи ва бўлғуси журналистларни тайёрлаш борасида ўз фикрларини билдирдилар.

Суҳбат сўнггида марказ талабалари орасида ўз келажагини журналистикага кўраётган ўғил-қизларни вилоят оммавий ахборот воситаларида амалиётда бўлишлари ва улар билан ижодий ҳамкорлик қилишга кўмаклашишга келишилди.

Мастура ҲАМРАЕВА,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси