Журналистлар ташаккурнома билан тақдирланди

2019-12-10T12:13:43+05:0010 Dekabr, 2019|Сурхондарё вил.|

Термиз шаҳридаги Матбуот уйида Сурхондарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мутассаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда журналистлар, ижодкор ёшлар ҳамда бошқа ташкилот ва бошқармаларнинг ахборот хизмати раҳбарлари иштирок этди.

Матбуот анжуманида вилоятда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 2019 йилда бажарилган ишлар ҳамда 2020 йилда режалаштирилаётган вазифалар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, тадбирда Сурхондарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритган бир гуруҳ фаол журналистларга ташаккурномалар топширилди.

Анжуман якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олишди.

Мастура ҲАМРОЕВА,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси