Ахборот хизматлари билан ҳамкорлик мустаҳкамланади

2019-11-22T10:40:09+05:0022 Noyabr, 2019|Сурхондарё вил.|

Сурхондарё вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Қумқўрғон тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда Қумқўрғон туманида «Ахборот хизмати фаолияти самарадорлигини таъминлаш ошкороликнинг бош мезони» мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда, туман, шаҳар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Ўқув-семинарида Қумқўрғон туман ҳокими Рахматилло Гаппоров иштирок этиб, оммавий ахборот воситаларининг бугунги кундаги ўрни ҳамда туман ҳокимлиги томонидан амалга оширилаётган ишларнинг очиқлиги хусусида тўхталди.

Шундан сўнг, малакали журналистлар томонидан телевидение, матбуот, интернет журналистикалари оид назарий ҳамда амалий маърузалар, призинтациялар тингланди.

Семинар якунида иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Мастура ҲАМРОЕВА,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

вилоят бўлими мутахассиси