Янги тартиблар тўғрисида маълумот берилди

2019-11-21T11:26:18+05:0021 Noyabr, 2019|Сурхондарё вил.|

Термиз шаҳридаги “Матбуот уйи”да Уюшманинг Сурхондарё вилоят бўлими, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси билан ҳамкорликда “Божхона қонунчилигидаги янгилик ва ўзгаришлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Вилоят божхона бошқармаси мутахассислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар ҳамда тадбиркорлар иштирок этган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги “Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлар учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ва соҳада киритилаётган янги тартибларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Қизғин баҳс-мунозаралар тарзида ўтган матбуот анжуманида иштирокчилар барча саволларига мутахассислардан жавоб олишди.

Мастура ҲАМРОЕВА,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси.