Бўлим лойиҳасига давлат гранти ажратилди

2019-11-20T07:17:40+05:0020 Noyabr, 2019|Сурхондарё вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг “ОАВларда миллатлараро бағрикенглик ва дўстликни, тинчлик ва барқарорликни кенг тарғиб этиш” мавзусидаги Давлат гранти танловида иштирок этиш учун ўз лойиҳасини тақдим этган эди.

Якуний натижаларга кўра, Уюшманинг вилоят бўлими «Миллий ва умуминсоний қадриятларни ёшлар онгига сингдиришга, этник маданий анъаналарни асраб авайлашга, халқ ижодиётини қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш» йўналишида «Сурхондарё – қадриятлар бешиги» лойиҳасига 30 миллион сўм миқдорида давлат гранти ажратилди.

Эндиликда лойиҳа доирасида, ёшларга миллий қадрият тушунчасини сингдириш, қадимий урф-одат ва анъаналарни кенг ёритиш, тўй ва бошқа маросимлар ўтказиш бўйича таҳлилий тушунтиришлар, улар ҳақида тарқатма материаллар тайёрлаш каби вазифалар амалга оширилади.

Мастура ҲАМРОЕВА,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси