Журналистлар аккредитациядан ўтказилди

2019-11-06T10:28:48+05:006 Noyabr, 2019|Сурхондарё вил.|

Жорий йил 22 декабрда бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларига Сурхондарё вилоятида катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, «Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” ҳам қизғин давом этмоқда. Куни кеча «Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида бажарилган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Чори Бегимқулов, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Суяржон Қурбонқулов, Сурхондарё вилояти сайлов комиссияси раиси Шерпўлат Бойқуловлар иштирок этишди.

Тадбирда сайловга тайёргарлик кўриш жараёнига оид янгиликлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида журналистларга маълумот берилди. Сайловга тайёргарлик жараёнларини тезкор ва ишончли ёритиб бориш муҳим эканлиги таъкидланди.

Анжуман сўнгида 79 нафар оммавий ахборот воситалари вакилларига сайловда иштирок этиш ва жараёнларни ёритиш учун аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар топширилди.

Мастура ҲАМРОЕВА.