Давлат хизматлари тизими: оворагарчиликка ечим бўла оляптими?

2019-10-30T06:13:07+05:0030 Oktabr, 2019|Навоий вил.|

Навоий шаҳридаги “Coworking” марказида республика ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари учун Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармасининг жорий йил 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда ютуқлар билан бирга тизимдаги муаммолар ҳам тилга олинди.

Дарҳақиқат, мутахассисларнинг ижтимоий сўров натижаларига кўра, халқимизга турли давлат хизматларини кўрсатаётган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари Агентлигининг фаолиятида эътирофга лойиқ ишлар амалга оширилмоқда.

Навоий вилояти Давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига 103 турга яқин давлат хизматларини кўрсатилмоқда. Бу хизматлар тури тажриба тариқасида олинган Зарафшон шаҳрида 130 дан ортган. Марказлар орқали 9 ой давомида шу кунгача аҳолидан 273 246 та ариза тушган бўлса, бу ўтган йилнинг 9 ойида 102 933 тани ташкил этди. Таҳлилларимиз шуни кўрсатмокдаки, вилоят бўйича соҳада ўтган йилга нисбатан фуқароларга давлат хизмат кўрсатиш кўрсаткичи 170 313 тага ортган.

– Энг кўп мурожаатлар тадбиркорлик субъектлари учун хизматлар, кадастр, сув, электр энергияси ва газ билан таъминлаш, болаларни МТМларга жойлаштириш масалаларига бориб тақалмоқда. Айтиш жоизки, давлат хизматлари марказларига мурожаатлар бўйича тадбиркорлар фаол, – дейди Давлат хизматлари Агентлиги Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Баҳодир Тошев. – Туман ва шаҳар давлат хизматлари марказлари томонидан 9 ой давомида жами 9 660 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Бу кўрсаткични ўтган йилнинг шу даврига қиёслайдиган бўлсак, тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтказиш 2002 нафарга ортган.

Жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан эътиборан қиёслаш давлат хизмати тури сифатида агентлик томонидан кўрсатила бошлайди.

Анжуманда мутасаддилар журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарди.

Санжар ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий

уюшмаси Навоий вилояти

бўлими мутахассиси