Эътибордан руҳландим

2019-09-04T07:15:11+05:004 Sentabr, 2019|Бухоро вил.|

2019 йилда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида узоқ йиллар меҳнат қилган соҳа фахрийлари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қаламкашларнинг ҳолидан хабар олиш, шунингдек, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича муайян ишлари амалга оширилди.

Ана шундай хайрли ишлар юртимиз истиқлолининг 28 йиллиги нишонланаётган шу кунларда ҳам давом этмоқда. Жумладан уюшманинг Бухоро вилоят бўлими вилоят журналистикаси ривожида муносиб ҳисса қўйшган фахрийлар Рўзибиби Йўлдошева ва Муҳаррам Шарипованинг хонадонларига ташриф буюриб, устозлар суҳбатидан баҳраманд бўлишди.

Учрашувлар фахрий журналистлар ва улар фаолият юритган таҳририятлар ходимлари иштирокида, бир пиёла чой устида бўлиб ўтди.

—Нафақага чиққанимдан бери таҳририятдан ва соҳадан ўзимни йириқлашиб қолгандек ҳис қилаётгандим. Уюшманинг бу йўқловидан кўнлим тоғдек кўтарилди. Кўрсатилган ғамхўрлик ва эътибор учун уюшма раҳбариятига миннатдорчилик билдираман,—дейди узоқ йиллар “Олға” (ҳозирги “Қоракўл садоси”) газетаси таҳририятида ишлаган Муҳаррам Шарипова.

Саидбек ШАМСИЕВ,

уюшманинг Бухоро вилоят бўлими мутахассиси.