Шу пайтгача ҳеч ким мени йўқлаб келмаган

2019-08-29T11:40:50+05:0029 Avgust, 2019|Навоий вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси турли байрамлар муносабати билан республикамиз бўйлаб фахрий журналистлар ҳолидан хабар олиш анъанасини йўлга қўйган. Мазкур хайрли тадбир мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида ҳам давом этмоқда.

Хусусан, уюшманинг Навоий вилояти бўлими 40 йил мобайнида турли таҳририятларда фаолият олиб борган икки нафар фахрий журналистлар — Фаттоҳ Сатторов ҳамда Исроил Холбоев ҳолидан хабар олиниб, уларга совғалар топширилди .

Шунингдек “Қизилтепа тонги” газетаси таҳририятида ташкил этилган ижодий кечада бўлим томонида бир гуруҳ фаол журналистлар ташаккурнома ва китоблар жамланмаси билан рағбатлантирилди.

—Журналист учун эътибор, эътирофдан кўра муҳимроқ нарса йўқ, — деди 80 ёшни қаршилаётган Ф.Сатторов. ­– Тўғриси, нафақага чиққанимдан буён “сиз журналист экансиз”, “таҳририятда ишлаган экансиз” деб биров сўрамаганди. Бугун сизларнинг келишингиз мени жуда руҳлантирди, кўнглим кўтарилди. Уюшма раҳбариятига бунинг учун ташаккур. Мазкур хайрли тадбирлар бугун юртимизда журналистларга бўлган эътибор юксалаётганидан, деб биламан.

Бўлим томонидан бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Озод МУСТАФОЕВ,

Уюшманинг Навоий вилояти бўлими мутахассиси.a