ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИДАН ЁШЛАР МАМНУНМИ?

2019-08-12T11:48:09+05:0026 Iyul, 2019|Навоий вил.|

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгашининг 6 ойлик фаолияти маҳаллий журналистлар иштирокида муҳокама қилинди. Йиғилишни иттифоқ вилоят Кенгаши раиси Ж.Ходжаев олиб борди.
Унда иттифоқнинг вилоят Кенгаши ташкилий тузилмасига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар таҳлили, давлатимиз раҳбарининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.
Бугунги кунда, вилоят аҳолиси (974,4 минг нафар)нинг 56 фоизини ёшлар ташкил этади. Шундан 14-30 ёшгача бўлган ёшлар сони 222,5 минг нафар. Матбуот анжуманида Навоий вилояти Кенгаши томонидан мазкур қатлам томонидан қилинаётган ижобий ишлар билан бирга ечимини кутаётган муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди. “Ёшлар-келажагимиз” давлат дастури, Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш борасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот берилди.
Маърузачиларга журналистлар томонидан таълим муассасаларида иттифоқнинг қуйи тузилмалари фаолияти суст ишлаётгани сабаблари, ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олишда тажрибали психологларларга катта эҳтиёж борлиги, бироқ бу масала ҳам очиқ қолаётгани юзасидан саволлар берилди. Мутасадди раҳбарлар ушбу саволларга атрофлича жавоб берди.


О.МУСТАФОЕВ,
Уюшманинг Навоий вилоят бўлими мутахассиси.