“Хоразм немислари” китобининг тақдимоти ўтказилди

2019-08-12T11:48:11+05:0023 Iyul, 2019|Хоразм вил.|

Ёшларга тарихимиз, бой илмий меъросларимиз хақида гувоҳлик берувчи асарларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яқинда нашр этилган “Хоразм немислари” китоби ҳам тарихий далиллардан гувоҳлик беради. Нур Аҳмад томонидан ёзилган ушбу китоб немис миллатига мансуб аҳолининг Хоразм заминига келиб қолиш тақдирига бағишланган.

Хива хонлиги тарихида немислар билан боғлиқ воқейликлар бор. Асарда немис миллатига мансуб аҳолининг Хоразмга келиб истиқомат қилиши, уларнинг Хива хонлигида маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ўзгаришлардаги ўрни акс этган.

Хоразм вилоят телерадиокомпаниясида ўтказилган “Хоразм немислари” китобининг тақдимотида иштирокчилар ушбу асарнинг мазмун-моҳияти, сарлавҳа билан боғлиқ воқейликлар ҳақида гапирдилар.

Мазкур тарихий асарнинг яратилиши китоб жавонларини тўлдирибгина қолмасдан ёшларни тарихимизни билишга ундайди, уларга яқин ўтмишимиз ҳақида аниқ маълумотлар беради.

Шуҳрат Курязов