Коррупция-тараққиёт кушандаси

2019-08-12T11:50:17+05:0027 Iyun, 2019|Хоразм вил.|

Ўзбекистон Журналистлариижодий уюшмаси Хоразм вилоят бўлими Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси билан хамкорликда “Коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 27 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва унда белгилаб берилган вазифалар ижросида Департамент органларининг ўрни, иқтисодий жиноятлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш жараёнида оммавий ахборот воситаларининг ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда мазкур йўналишда кенг жамоатчиликнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш каби муҳим масалаларга қаратилди.

Тадбирда шунингдек, 27 июнь – матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ журналистлар Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.