Божхона постига медиатур

2019-08-12T11:50:20+05:0021 Iyun, 2019|Бухоро вил.|

Бухоро вилоят божхона бошқармаси Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Божхона органларида жорий этилган ахборот-коммуникация технологиялари ва интерактив хизматларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги аҳамияти” мавзуида журналистлар учун медиатур ўтказилди.

Медиатур давомида журналистлар бевосита Турманистон билан чегара Олот туман божхона постида бўлиб, бу ерда ахборот-коммуникацион технология-ларнинг божхона ходимлари томонидан амалиётда қандай қўлланилаётганлиги билан танишдилар. Бундан ташқари оммави й ахборот воситалари вакиллари постда тадбиркорлар ва фуқарорлар учун яратилган қулайликлар билан танишдилар.

Шунингдек, фуқароларнинг божхона хизматлари сервиси сифати, тезкорлиги, шаффофлиги ва сансоларлик ҳамда бошқа бир қатор маъмурий тўсиқларнинг бартараф этилгани бўйича фикрлари ўрганилди.

Тадбир сўнггида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга марказ ходимларидан тўлиқ жавоб олдилар.

С.ШАМСИЕВ,

Уюшманинг вилоят бўлими мутахассиси.