Журналистнинг энг яқин ҳамроҳи – қалам

2019-04-12T12:33:59+00:0012 Aprel, 2019|Умумий янгиликлар|

Журналистнинг касби – ёзиш. Кўрганини, кўнглидан кечирганини ёзмаса, юраги ёзилмайди. Энг яқин ҳамроҳи – қалам. Шу сабаб қаламини қадрлайди. Қадрдон дўстидек ардоқлайди. Қаламига “олтин” мақомининг берилиши унинг учун катта бахт. Мен бугун ана шундай бахтиёр журналистлар сафида эканлигимдан ниҳоятда хурсандман.

2013 йилда Журналистика соҳасида “Олтин қалам” VIII Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг матбуот йўналишида менинг ижодимга ҳам ижобий баҳо берилганди.

Айни дамда “Олтин қалам” билан боғлиқ хотиралар уйғонар экан, у менинг ҳаётимда қандай аҳамият касб этди, деган савол ҳам пайдо бўлаверади. Мен уни оқлаяпманми? Бугун ҳам муносиб бўляпманми?

“Олтин қалам” мен учун ҳар доим катта масъулият ҳам юклаб келган. Бу сўз айтмоқ масъулиятидир. Сўз қудратли куч. Уни ишлатмоқ, айниқса, Ватан, халқ минбари бўлган оммавий ахборот воситасида ишлатмоқ, катта масъулият ва маҳорат талаб этади.

Дарвоқе, “Олтин қалам” ва унинг ижоддаги ўрни ҳақида. Камтаргина ижодга нуфузли мукофот берилиши ижодкорнинг ишончи, илҳоми юз карра оширишининг ўзим гувоҳи бўлганман.

Анвар ҚУЛМУРОДОВ,

 “Олтин қалам”

VIII Миллий мукофоти

 учун халқаро танлови ғолиби.

Шарҳ қолдириш