Журналистларнинг таклифлари инобатга олинадими?

2019-02-05T14:03:08+00:005 Fevral, 2019|Сурхондарё вил.|

“Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг Сурхондарё вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида матбуот анжумани ташкил этди.
Тегишли маълумотлар берилган, саволларга атрофлича жавоб қайтарилган анжуманда журналистлар “Оила” маркази вилоят бошқармаси фаолиятини оммавий ахборот воситаларда ёритиш, оила муқаддаслигини ёшлар орасида тарғиб қилиш, ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар юзасидан зарур маълумотларни олиш ҳамда бошқарма веб-сайтини ташкил этиш бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди.

Мастура ҲАМРОЕВА,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси

Шарҳ қолдириш