Журналистларга пахта мавсусини ўтказиш бўйича маълумот берилди

2019-09-06T12:39:40+00:006 Sentabr, 2019|Самарқанд вил.|

Бугун 6 сентябрь куни Самарқанд вилоят Матбуот уйида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан “Пахта қабул масканларини мавсумга ҳозирлаш, ғўза майдонларида дефолиация тадбирларининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши” бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Даврон Ачилов бажарилаётган ишлари юзасидан маълумот берди. Жумладан, жорий йил вилоятда  1 минг 958  та фермер хўжаликлари томонидан  75 минг 580 гектар ер майдонига чигит экилган бўлиб, ғўза парвариши юзасидан барча агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилганлиги сабабли кўзланган ҳосил етиштирилгани айтиб ўтилди.

Шунингдек бу йилги ҳосилни нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга асосан, мавжуд 7 та пахтани қайта ишлаш корхоналари томонидан мавсумга тайёргарлик ишлари ниҳоясига етказилгани айтилди.

2019 йил йиғим-терим  мавсуми давомида Пахтачи туманида “Зиёвуддин текстел” МЧЖ, Пастдарғом, Нуробод туманларида “Самарқанд Камалак Инвест текстел” МЧЖ, Пастдарғом туманида “Амин текст” МЧЖ, “Нарпай туманида “Мароқанд сифат” МЧЖ, Оқдарё туманида “Кареа Самарқанд” МЧЖ, Пайариқ, Жомбой туманларида “Samarqand cotton cluster”, Иштихон туманида “Мароқанд сифат текстел” МЧЖ, Каттақўрғон туманида  “Kattakurgon claster” МЧЖ  томонидан  пахта хом ашёси қабул қилинади.

Хозирги вақтда  ғўза дефолиацияси тадбирларида қатнашадиган 337 та қишлоқ хўжалиги техника воситаларидан унумли фойдаланиш мақсадида, 337 та отрядлар шакллантирилган.

Тадбирда асосий масала пахта мавсуми билан боғлиқ қилинаётган ишларни аҳолига холис етказишда журналистларни ҳамкорликга чақирди.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.