Журналистлар учун семинар-тренинг

2019-02-11T12:25:04+00:0011 Fevral, 2019|Андижон вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Андижон вилоят бўлими ҳамда Журналистлар қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида “Коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг роли” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Н. Саидов, вилоят прокуратураси катта прокурори Ш. Ҳусанов ва бошқалар мавзу юзасидан сўз юритди.
Тадбир доирасида “Коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг роли” номли қўлланма тақдимоти ўтказилди.

Гулжаҳон ЖАББОРОВА,
“Андижоннома” газетаси махсус мухбири.

Шарҳ қолдириш