Журналистлар учун диний билим зарур

2019-08-12T11:47:56+00:007 Avgust, 2019|Хоразм вил.|

 “Ислом ғоясининг  хурофот, бидьат  амалларидан фарқи” Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюмаси Хоразм вилояти бўлими томонидан ўтказилган навбатдаги тадбир ана шундай номланди.

Тадбирда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили— вилоят бош имом-хатиби Хайрулла Абдуллаев  журналистларга Ислом дини, қадрият ниқоби остидаги бидъат, хурофот амаллари тўғрисида тўлиқ маълумот берди.

Мусулмон дунёсидаги улуғ айём – Қурбон ҳайити олдидан ўтказилган мазкур учрашувда динимиздаги инсонпарварлик ғоялари, меҳр-оқибат, хайр-саховат кўринишларини талқин қилишда ҳар бир журналист билиши лозим бўлган жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Чунки, жорий йилнинг 11 август куни республикамизда нишонланадиган умумхалқ байрами – ийди Қурбонга тайёргарлик, байрам шукуҳини ёритиш, мамлакатимиздаги эътиқод эркинлиги, бу борада яратилаётган шароитларни ҳаққоний талқин этиш ҳар бир журналистдан ўзига хос маҳорат ва билим талаб этади.

—Бўлиб ўтган учрашув, айниқса, ёш журналистлар учун ўзига хос маҳорат машғулоти бўлди, — дейди тадбир иштирокчиси, “Халқ сўзи” газетасининг вилоятдаги ўз мухбири Одилбек Адамбаев.

Учрашувда оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга  жавоб олишди.

 

Шуҳрат ҚУРЁЗОВ,

Уюшма Хоразм вилоят бўлими мутахассиси.