Журналистлар “Томчи” учун беллашади

2019-07-14T02:01:02+00:0016 May, 2019|Жиззах вил.|

“Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий Лойиҳаси” кўмагида Швецария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган “Томчи” танлови бўйича журналистлар учун тақдимот-давра суҳбати ташкил этилди. “Томчи” мобил иловаси танловини ўтказиш билан боғлиқ  мазкур матбуот анжуманини ўтказишдан асосий мақсад ҳам – сув-тежовчи технологиялар соҳасидаги янгиликлардан кенг жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишдан иборат эди.

Анжуманга вилоят оммавий ахборот воситаларида мазкур соҳани ёритиб келаётган журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан ўтказилган тақдимот-давра суҳбатида Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий Лойиҳасининг Жиззах вилояти бўйича логисти Ҳ. Равшанов иштирок этиб, танлов шартлари, муддати, ахборотни эълон қилиш ва тарқатиш юзасидан тўлиқ маълумотлар берди.

Шунингдек, тадбирда сувни тежайдиган технологияларнинг афзалликлари тўғрисида видеороликлар  журналистларга намойиш этилди.

Саид ДОНИШЕВ,

уюшманинг вилоят бўлими мутахассиси.

Шарҳ қолдириш