Журналистлар тикувчилар ҳузурида

2019-08-30T10:34:08+00:0030 Avgust, 2019|Наманган вил.|

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги тараддуди арафасида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Наманган вилоят бўлими раҳбари Маҳмуджон Парпиев бошчилигида бир неча журналистлар Учқўрғон туманидаги «Узтекс Учқўрғон» ва «Учқўрғон текстил» қўшма корхонасида бўлишди. Журналистлар корхона фаолияти, ишчи-ходимларнинг иш жараёнлари билан танишдилар.

Корхонада 3000 зиёд ишчилар меҳнат қилишади. 1 ойда 361 мингдан ортиқ тикув-трикотаж кийимлари ишлаб чиқарилиши корхонанинг унумли меҳнат шароитларини ярата олганликда деб баҳоланди.

— Тикув-трикотаж бўлимимизнинг ўзида 512 нафар ишчиларимиз бор. Аксари хотин-қизлардан иборат, шароитларимиз кўнгилдагидек. Бепул тушлик, ишга келиб-кетишлари учун алоҳида имтиёзлар берилган – дейди цех бошлиғи Муҳаррамхон Мирзоджонова.

— Шундай катта қўшма корхонада ишлаётганимдан мамнунман. Германия, Швейцария, Бельгия ва Туркия каби давлатлардан келтирилган замонавий технологиялардан фойдаланамиз.  яхши дам, меҳнатимиз эвазига олаётган даромадимиздан кўнглимиз тўлгани учун ҳам ўар бир кунимиз завқли. Ўзим Учқўрғон педагогика коллежини тамомлаганман. Жуда кўп дугоналар биргаликда ишлаймиз ва бининг қўлимиз билан яратилган маҳсулотларимиз жаҳон бозорида сотилаётганидан фахр туямиз – дейди суҳбатимизга қўшилган Насиба Мирзалиева.

Ип, калава, сочиқ ва бир неча турдаги кийим-кечакларнинг 90 фоизи хорижга экспорт қилинади. Қўшма корхона раҳбарияти фаолият турини янада кенгайтириш, ишчи кучини кўпайтиришдек эзгу амалларни  давом эттириш ниятида изланмоқда.

Ўтказилган давра суҳбати қизиқарли кечди, фикр-мулоҳазалар билдирилди. Журналистлар корхона ишчи-хизматчиларини байрам билан табриклаб, юрт ривожи, равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатларига бардавомлик тиладилар.

Саида ИСМОИЛОВА,

Уюшма Наманган вилоят бўлими мутахассиси.