Журналистлар китоб ўқийдими?

2019-07-14T04:07:57+00:0010 Aprel, 2019|Хоразм вил.|

Газета ва журналлар, интернет албатта инсоннинг дунёқарашини кенгайтириш учун муҳим омил ҳисобланади. Лекин инсоннинг  маънавиятини шакллантирилишда китобнинг ўрни бошқача. Шу боисдан сўнгги пайтларда китобхонлик маданиятини  тарғиботига алоҳида эътибор берилмоқда. Куни кеча Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Хоразм вилоят бўлими  томонидан Қўшкўпир тумани “Ҳаёт кўзгуси” газетаси таҳририятида  айнан “Китобхонлик маданияти тарғиботида матбуотнинг ўрни” мавзусида  учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув чоғида энг аввало  ушбу мавзуни журналистларнинг ўзи китобхон бўлиши зарурлиги, керакли адабиётни мутолаа қилиш ва бошқаларга, оила аъзоларига талқин этиш кераклиги қайд этилди.

Тадбир якунида ЖИУ вилоят бўлими раиси Ў.Матқурбанов газета таҳририяти ва газетхонларга китоблар тўпламини топширди.

Шуҳрат Қурёзов,

вилоят бўлими мутахассиси

Шарҳ қолдириш