Журналистлар Бирлашган Араб Амирликлари томонидан ташкил этилган марказда

2019-06-24T08:22:42+00:0029 May, 2019|Навоий вил.|

Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ташаббуси билан Кармана тумани ҳудудида жойлаш Бирлашган Араб Амирлигининг Йўрға тувалоқларни асраш марказида  вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Медиа-тур ташкил этилди.

Вилоят ва республика ОАВ вакиллари қатнашган тадбирда иштирокчилар марказ фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Ушбу муассаса 2008 йилда билан ташкил этилган бўлиб, 300 гектар  майдонни эгаллаган. Бу ерда йўрға тувалоқларни кўпайтириш ва табиат қўйнига қўйиб юбориш билан шуғулланилади.  Юртимизнинг бетакрор табиати, иссиқлиги,   ўзига хос  кенгликлари бу қушнинг кўпайиши учун жуда мос  иқлим ҳисобланади.

дарвозасидан кираверишдаёқ бу ерда ноёб   ва гўзал  мавжудотлар парваришланаётганлигини ҳис этиш қийин эмас.

— Осиё йўрға тувалоғи йўқолиб кетиш хавфи остидаги қуш тури ҳисобланади, —дейди марказ иш бошқарувчи Рустам Тўхтамуродов. — Марказимизда бу қушлар сунъий йўл билан кўпайтирилади. Шунингдек, тувалоқларнинг экологик муҳитини кузатиш, яъни уларнинг никоҳ рақси ва тухум қўйиш жойларини белгилаш, баҳор мавсумида тувалоқлар популяциясининг зичлигини аниқлаш, кўпайиш самарадорлигини кузатиш ва озиқланиш жойларини баҳолаш ишлари ҳам амалга оширилади.

Дарҳақиқат, марказдаги ишлар билан танишар экансиз, чет элдан келтирилган  кенг ва шинам қафаслар,  худди замонавий клиникалардек тоза-озода инкубация хоналари ва асбоблари, ҳар бир қушга меҳрини бериб парвона бўлаётган қушбоқарлар, беминнат суви, дони, барча-барчаси уларнинг эркалик  билан рақсларга тушишига, патларини ёйиб, кўрган кишини ўзига  мафтун этишига сабаб бўлаётганлигига гувоҳ бўлиш мумкин.

 

Маъруса ҲОСИЛОВА,

Уюшманинг Навоий вилоят бўлими қошидаги

 Экология масалалари Кенгаши раиси.

Шарҳ қолдириш