ЖУРНАЛИСТИКАГА КИРИШ ўқув қўлланмаси нашр этилди

2019-08-12T12:03:20+00:0024 Yanvar, 2019|Умумий янгиликлар|

Журналистикага кириб келаётган ёшлар учун “Иқтисодиёт-молия” нашриёт уйи томонидан янги дарслик чоп этилди. Таниқли журналист Тўлқин Қозоқбоев ва педагог Мухтор Худойқулов қаламига мансуб “Журналистикага кириш” китоби соҳага оид ёш кадрларни тайёрлашда асқотади. Дарсликда журналистиканинг, хусусан, ўзбек журналистикасининг тарихи, ривожланиши, ҳозирги шароитда тутган ўрни, жанрлар, оммавий ахборот воситаларининг таснифи ва таркиби, журналистиканинг жамият ҳаётидаги фаолияти чуқур таҳлил этилган. Ушбу китоб мамлакатимизда журналист кадрлар тайёрлашга ихтисослашган университет ва факультетларга ҳамда соҳага қизиқувчиларга мўлжалланган.