Журналистика: ҳуқуқий амалиёт ва кўникмалар

2019-08-12T11:50:25+00:0012 Iyun, 2019|Бухоро вил.|

 Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Журналистика: ҳуқуқий амалиёт ва кўникмалар” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Унда ҳудудий  ва республика оммавий ахборот воситаларининг вилоятдаги вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг биринчи ўринбосари профессор Худоёр Маматов, кафедра мудири, юридик фанлари доктори  Бобоқул Тошев оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари, журналистнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг иштироки борасида сўз юритдилар. Шунингдек, ахборот олиш ва тарқатиш кафолатлари, жамиятнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва унда оммавий ахборот воситаларининг иштирокини таъминлаш ҳамда қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, муҳокама қилиш, экспертизадан ўтказиш ва қабул қилиш, қонунчиликни шарҳлаш мавзуларида тадбир қатнашчиларига батафсил маълумот берилди.

Оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги, муассиснинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш, ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш йўлидаги ҳаракатлар, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритиш масалалари ҳақидаги маърузалар журналистлар учун фойдали бўлди.

Савол-жавобларга бой бўлган семинар сўнгида иштирокчиларга Адлия вазирлигининг сертификатлари топширилди.

 

С.ШАМСИЕВ,

Уюшма вилоят бўлими мутахассиси