Журналист— ҳуқуқий маданият тарғиботчиси

2019-07-14T04:03:01+00:0012 Aprel, 2019|Навоий вил.|

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юристлар малакасини ошириш маркази, Навоий вилоят адлия бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлими ҳамкорлигида “Журналистика: ҳуқуқий амалиёт ва кўникмалар” мавзусидаги ўқув-семинари ташкил этилди.

Навоий юридик коллежида ўтказилган 1 кунлик амалий машғулотларда вилоятдаги газеталар бош  муҳаррирлари,  республика ОАВ вилоят мухбирлари иштирок этди. Унда Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг биринчи ўринбосари профессор Худоёр Маматов, кафедра мудири, юридик фанлари доктори  Бобоқул Тошев оммавий ахборот воситалари ва журналистик фаолиятнинг ҳуқуқий асослари, журналистнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ахборот тарқатишда инсон шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш ва жавобгарлик, жамиятда ҳуқуқий маданиятни тарғиб этиш ва унда оммавий ахборот воситаларининг иштирокини таъминлаш каби мавзуларда маъруза қилдилар.

Шунингдек соҳага оид қонунчилик ҳужжатларининг бугунги кун талабларига тўла жавоб бермаслиги, айни пайтда уларни ҳозирги давр нуқтаи назаридан ўзгартириш таклифлари ўрганиб чиқилаётганлиги маълум қилинди.

Ўқув семинари якунида тингловчиларга сертификатлар топширилди.

Озод МУСТАФОЕВ,

Уюшманинг Навоий вилоят

 бўлими мутахассиси.

Шарҳ қолдириш