Журналист коррупцияга қандай қарши курашади?

2019-09-07T04:57:17+00:006 Sentabr, 2019|Хоразм вил.|

Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш маркази хамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Хоразм вилоят бўлими томонидан “Коррупцияга қарши курашишида оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида тренинг ўтказилди.

Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқ ва манфатларини таъминлаш, фуқаролик жамиятини изчил ривожлантириш жараёнида коррупция ва унинг барча кўринишларига барҳам бериш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Коррупция жамият ҳаётининг барча жабҳаларида иқтисодий, маънавий ва аҳлоқий жихатдан емирадиган, фуқароларнинг давлат иниститутларига бўлган ишончини сусайтирадиган, мамлакатда қонун устиворлиги ва қонунийликни таъминлашга тўсқинлик қиладиган иллатдир.

Жумладан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунда оммавий ахборот воситаларининг коррупцияга қарши курашишида иштирок этиши, яни аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, бу борада жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган.

Лойиҳанинг мақсади дата-журналистика имкониятлардан фойланган ҳолда оммавий ахборот воситалари вакилларининг коррупцион ҳолатларини ёритиш салоҳиятини оширишга ҳамда давлат ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.

Лойиҳа доирасида шукнингдек, коррупцияга қарши курашишда журналистлар ўртасида энг яхши мақола, теле ва радиоэшиттириш танлови ташкил этилади, кенг ўқувчилар оммасига учун махсус қўлланма тайёрланади.

Шуҳрат  ҚУРЁЗОВ