Журналист аёллар велопойгада беллашдилар

2019-05-13T06:37:08+00:0013 May, 2019|Жиззах вил.|

Жорий йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ташаббуси билан журналист аёллар ўртасида велопойга бўйича турнир ўтказилди.

Мусобақада вилоят оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган 30 нафарга яқин журналист аёллар иштирок этдилар. Уч гуруҳга бўлиниб баҳс олиб борган қатнашчилар орасидан ғолиб ва совриндорлар бир километр масофа бўйича аниқланди. Унга кўра вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси нашри – “Жиззах шифокори” газетаси муҳаррири Замира Абдуллаева  маррага биринчи бўлиб етиб келиб мусобақа бош совринини қўлга киритди. “Жиззах ҳақиқати” газетаси ходими Дилором Эгамқулова ҳамда Жиззах шаҳар телеканали мухбири Озода Юнусова эса иккинчи ва учинчи ўринларни банд этишди.

Ғолиб ва совриндорлар уюшманинг Жиззах вилоят бўлими томонидан муносиб тақдирланди.

Эътиборлиси, уюшманинг вилоят бўлими бундай спорт тадбирларини мунтазам ўтказиб бориш бўйича вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага  ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олди.

Саид ДОНИШЕВ

Шарҳ қолдириш