Замонавий медианинг тараққиёт тенденциялари

2019-08-12T11:53:10+00:0029 Aprel, 2019|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети ташаббуси билан “Замонавий электрон оммавий ахборот воситаларининг тараққиёт тенденциялари” мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондидан вакиллар, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникацсия университети, Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университети профессор-ўқитувчилари, талабалар иштирок этди.

Конференцияда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Сайди Умиров, фахрий тележурналист Марат Асадуллаев, “Америка овози” телерадиоси журналисти Навбаҳор Имомова, академик Турсунали Қўзиев, филология фанлари доктори Ёқутхон Маматоваларнинг мавзуга оид маърузалари тингланди.

Анжуман якунида замонавий электрон оммавий ахборот воситаларининг муҳим муаммолари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.