Ўзбекистонда сайлов кампанияси бошланди

2019-09-20T12:23:40+00:0020 Sentabr, 2019|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси 2019 йил 20 сентябрдан бошланганини эълон қилди.

Ўзбекистон муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайлов арафасида.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтган мажлиси сайлов кампанияси билан боғлиқ ташкилий ишларга бағишланди.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломовни мажлисни очиб, сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Марказий сайлов комиссияси 2019 йил 22 декабрни – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни, деб белгилади. Сайлов кампанияси 20 сентябрдан бошланиши эълон қилинди.

Мажлисда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловини ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури тасдиқланди.