Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Навоий вилояти бўлими раиси Ёрқул Умаровни таваллуд топган куни билан муборакбод этамиз.

2019-01-14T11:25:22+00:0014 Yanvar, 2019|Қутловлар, Рукнсиз|

Табриклаймиз ёхуд «Хотинидан қўрқмайдиган эркак»
Юртимизда бутун умрини оммавий ахборот соҳаси ривожига бағишлаган фидойи журналистлар жуда кўп. Ана шундай устоз-журналистлардан бири Ёрқул ака Умаровдир. У киши Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган. Иш фаолиятини Ўзбекистон телевидение ва радиоэшиттириш давлат қўмитасининг қозоқ таҳририятида бошлаган. Ёрқул ака узоқ йиллар давомида республика ва Бухоро, Навоий вилоятлари радиоканалларида фаолият олиб борди. 1982 йил Навоий вилоят телерадио қўмитаси бош муҳаррири, 1992 йилида эса вилоят телерадиокомпанияси раиси этиб тайинлади. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Навоий вилояти бўйича махсус мухбири бўлиб ишлаган даврида минтақа ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ҳаётига доир қатор мақолалари чоп этилган. Ижодкорнинг “Ўзимизнинг жонон”, “Сир очилди” ҳамда “Хотинидан қўрқмайдиган эркак” номли ҳажвий китоблари муштарийлар эътиборига ҳавола этилган.
Ёрқул Умаров 2004 йилдан буён Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Навоий вилояти бўлимига раҳбарлик қилиб келмоқда. 15 январда устоз ўзларининг 69 ёшларини қарши олаяптилар. Шу муносабат билан Ёрқул акани таваллуд айёмлари билан мамлакатимиз журналистлари ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз.

Шарҳ қолдириш