Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг “ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЖУРНАЛИСТИ ” танловига марҳамат!

2019-05-14T08:31:48+00:0014 May, 2019|Умумий янгиликлар|

Ҳурматли ҳамкасблар!

          Ўзбекистон Журналистлари  ижодий уюшмаси сизларни  “Йилнинг энг фаол журналисти” танловида қатнашишга таклиф этади. Танловга 2018 йилнинг 1 июнидан 2019 йилнинг 1 июнигача газета ва журналларда, интернет нашрларида эълон қилинган материаллар, эфирга узатилган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар қабул қилинади.

Материаллар танловга таҳририятлар тавсиясига биноан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар  бўлимлари орқали жорий йилнинг 5 июнигача муаллифнинг иш жойи, телефони, манзили ҳақидаги маълумотлар ва паспорт нусхаси илова қилинган ҳолда  тақдим этилиши лозим.

“Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолиблари ва совриндорларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб  27 июнда ўтказиладиган байрам тадбири арафасида топширилади.

Материаллар “Йилнинг энг фаол журналисти” танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

100129, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси. Телефонлар: 71-244-64-61; 71-244-37-87.  www.Journalist.uz    

Шарҳ қолдириш