Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси жамоаси Уюшма раиси ўринбосари Салимов Холмурод Хўжаевични таваллуд топган куни билан муборакбод этади.

2019-08-12T11:50:22+00:0020 Iyun, 2019|Қутловлар, Умумий янгиликлар|

Холмурод Салимов 1974 йил 20 июнда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилган. Миллати – ўзбек, партиясиз. Маълумоти – олий.

1998 йилда Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг ўзбек филология факультети қошида очилган журналистика бўлимини тамомлаган. Рус тилини билади.

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Самарқанд шаҳридаги 53-мактабда (ўзбек тили ва адабиёти фани бўйича) ўқитувчиликдан бошлаган.

1999  йили Навоий вилояти телерадиокомпаниясида  мухбир бўлиб ишлаган. 1999-2003 йиллари  муддатли ва шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтаган.

2003-2015 йиллари  Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда мухбир, шарҳловчи,  махсус мухбир, етакчи муҳаррир, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари  лавозимларида фаолият олиб борган.

2015-2016 йиллари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” телеканали ҳузуридаги  “Diyor” телеканалининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар катта муҳаррирлари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

2011 йили ўтказилган  “Ватан азиз, жасорат мангу” республика кўрик-танлови ғолиби.  Ижодий ишлари марказий газета ва журналларда чоп этиб келинмоқда, шунингдек,  турли тўпламларга, хусусан, 2019 йилнинг май ойида нашрдан чиққан “Оммавий ахборот воситаларида тил, услуб ва таҳрир масалалари” тўпламига киритилган.

2016-2018 йиллари  «Тошкент ҳақиқати» газетасининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёт бўлими мудири, «Тошкент ҳақиқати» ва “Ташкентская правда” газеталари бош муҳаррир 1- ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2018 йил 14 майдан буён  Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.