Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш маркази директори Гулнора Нажимовна Бобожоновани табаррук ёши билан табриклайди

2019-08-12T11:47:53+00:0012 Avgust, 2019|Қутловлар, Умумий янгиликлар|

Г.Бобожонова 1949 йил 11 августда Тошкент шаҳрида туғилган.

Маълумоти олий, 1971 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) ни тамомлаган. Мутахассислиги филолог-германист. Кейинчалик Москва давлат университетининг журналистика факультетида номзодлик диссертациясини ёқлаган.

1971-1997 йилларда Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг Хорижий мамлакатларга радиоэшиттиришлар  бошқармаси (“Иновещание”) бошлиғи  ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

1997 йилдан ҳозиргача Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш маркази директори лавозимида ишлаб келмоқда.