Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси уюшманинг Жиззах вилояти бўлими раиси Эркин Шермановни 24 апрель — туғилган куни муносабати билан табриклайди.

2019-07-14T03:27:23+00:0024 Aprel, 2019|Қутловлар|

Эркин Ўралович Шерманов, 1971 йилда  Жиззах вилояти Жиззах туманида  туғилган. Маълумоти олий, 1995 йилда Туркиянинг Эге университети тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини   Жиззах тумани “Коммунизм сари” газетасида бошлаган.

Шу йиллар давомида Сирдарё вилояти “Сирдарё ҳақиқати” газетаси ходими, Жиззах вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири, бош муҳаррири, раис ўринбосари, вақтинча директор вазифасини бажарувчи  вазифаларида ишлаган.

2008 йилдан буён Ўзбекистон МТРК Жиззах вилояти телерадиокомпанияси директори ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилояти бўлими раиси вазифасида ишлаб келмоқда.

Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.

Шарҳ қолдириш