Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Уюшманинг Бухоро вилояти бўлими раиси Бахтиёр Асадовнинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан муборакбод этади.

2019-01-29T13:15:16+00:0029 Yanvar, 2019|Қутловлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Бухоро вилояти бўлими раиси Бахтиёр Тўхтаевич Асадов 60 ёшни қарши олди.
У ўзининг журналистлик фаолиятини “Ёш ленинчи” (ҳозирги “Ёшлар овози”) газетасида бошлаган. Тошкент давлат университети журналистика факультетининг кечки бўлимида таҳсил олиш билан бирга мазкур газетада ҳам ишлаган. 1985 йили ўқишни тамомлаб Бухорога қайтган Б.Асадов фаолиятини “Жондор овози”, сўнгра вилоят асосий нашри бўлмиш “Бухоронома” (собиқ “Бухоро ҳақиқати”) газеталарида давом эттирди. Кейинчалик Ўзбекистон радиосининг Бухоро ва Навоий вилоятлари бўйича мухбири, “Ёшлар” телеканалининг Бухоро вилоятидаги мухбири сифатида фаолият юритди.
Бахтиёр Асадов 1991 йилда “Бухоро спорти” газетасига асос солди. Ушбу газета орқали республикамиз ва вилоят спортида амалга оширилган ислоҳотлар кенг ёритиб келинмоқда. У шу газетадаги фаолияти давомида ёш журналистларни тарбиялашга эътибор қаратди. Ва бу борада ўз салоҳиятига эга бўлган журналистлар ва спорт шарҳловчилари мактабини яратди. Бугун бу мактабда тарбияланган ижодкорлар республика ҳамда вилоят нашрларида, телевидение ва радиода самарали фаолият юритаётир. Таниқли спорт шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаевнинг илк шогирдларидан бири Б. Асадовга исм-шарифи билан мурожаат қилганларни камдан-кам ҳолларда кузатамиз. Аксарият ҳолларда у кишига устоз деб мурожаат қилишади. Устоз деб мурожаат қилувчилар орасида нафақат журналистлар, балки бошқа касб эгалари ҳам борлиги одамни хурсанд қилади. Бахтиёр Асадов ҳамиша ўз шогирдлари билан фахрланади. 2016 йилдан буён Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Бухоро вилоят бўлимига раҳбарлик қилиб келаётган Бахтиёр Асадовни 60 йиллик юбилейи билан табриклаймиз.

Шарҳ қолдириш