Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси уюшма раиси ўринбосари, атоқли журналист Мавжуда Юлдошевани 10 май — туғилган куни билан самимий муборакбод этади.

2019-05-10T12:45:02+00:0010 May, 2019|Қутловлар|

Мавжуда Юлдошева 1955 йил 10 майда Тошкент шаҳрида туғилган.

Маълумоти олий, 1977 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Чет элларга эшиттиришлар бошқармасининг “Ватандош” бош муҳарририятида  кичик муҳаррирликдан бошлаган.

Шу йиллар давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида муҳаррир, шарҳловчи, гуруҳ бошқарувчиси,  бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир,  “Ёшлар” телерадиоканали”  ЁАЖ сиёсий шарҳловчиси,  Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси  матбуот котиби, уюшма бош мутахассиси вазифаларида ишлаган.

2018 йил 1 октябрдан бошлаб уюшма раиси  ўринбосари  лавозимида ишлаб келмоқда.

Шарҳ қолдириш