Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси уюшма қошидаги Ҳуқуқий журналистика кенгаши раҳбари Олимжон Ўсаровни таваллуд топган куни (9 апрель) муносабати билан самимий муборакбод этади.

2019-07-14T04:12:34+00:009 Aprel, 2019|Қутловлар|

Олимжон Ўсаров – Ўзбекистон Республикаси Олий суди Матбуот хизмати раҳбари, “Нуроний” газетаси бош муҳаррири.

У 1973 йил 9 апрелда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. Тошкент давлат университети журналистика факультетини (1996), Тошкент Давлат юридик институтини (2002) тамомлаган. Филология фанлари номзоди, доцент. 50

дан ортиқ илмий ишлари, хусусан, қатор илмий-методик китоблари нашр этилган ва олий таълим тизимида ўқув қўлланма сифатида кенг фойдаланилмоқда.

Шарҳ қолдириш