Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Уюшма ходими, таниқли журналист, публицист Шоқаҳҳор Салимовни туғилган куни муносабати билан чин қалбдан муборакбод этади.

2019-06-24T08:05:10+00:0010 Iyun, 2019|Қутловлар|

Ш.Салимов 1958 йил 10 июнда  Тожикистон Республикаси Ўратепа туманида туғилган. Маълумоти олий. Тожикистон давлат университетининг тарих факультетини тамомлаган.

Узоқ йиллар «Овози тожик» газетаси, Ўзбекистон Миллий телерадиакомпаниясининг тожик тилидаги эшиттиришлар бўлими  мудири, “Тошкент халқаро радиоси”нинг бош муҳаррири, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администирацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги)нинг ахборот-таҳлил бўлмида етакчи муҳаррир  лавозимида  фаолият кўрсатган.  60 га яқин дарсликлар ҳамда Эрон кино усталари фильмларининг таржимонидир. 1992 йил Ўзбекистон Журналистари ижодий уюшмаси лауреати, 2004 йил “Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолиби  деб топилган.

Шарҳ қолдириш